17 June 2010
20:10 -
“Эзгулик” фаоллари Қирғизистон қочқинлари билан дардлашди
Сўнгги икки кун давомида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова бошчилигидаги жамият фаоллари Андижон ва Фарғона вилоятларида Қирғизистон жанубидаги қатли омдан омон қолган қочқинлар учун яратилган лагерлар аҳволини ўрганиш, қочқинлар билан мулоқотда бўлиш, вазиятни тадқиқ этиш мақсадида воқеа жойида бўлишди. Мамлакатдаги илк фуқаролик жамияти вакиллари сифатида воқеа жойига келган ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, ҳозирда мазкур лагерларда халқаро ташкилотлар вакиллари, дипломатик корпуслар, оммавий ахборот воситалари ходимлари улар билан суҳбатлар ўтказишмоқда. Қирғизистон жанубидаги қуролли тўқнашувлар, геноцид тафсилотларини ўрганишмоқда. Фотосуратлар, видео материаллар, интервьюлар тайёрланмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистон чегаралари қочиқинлар учун очиқ, бироқ қочқинлар оқими аввалги кунлардагига қараганда бироз пасайган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, айрим оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон тарафининг чегараларни ёпгани ҳақидаги гаплар ёлғон. Бироқ хавфсизлик билан боғлиқ чоралар кўрилишида ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик ва ўзига хос бюрократия мавжуд.
Саъй-ҳаракатларга қарамай шифокор ва назоратчилар ёрдами етишмаяпти. Маиший хизмат кўрсатиш уйлари, жамоат бинолари қочиқинларга тўлиб кетган. Айрим шахслар танасидан осколкаларни ўзлари олишмоқда, қўлбола жарроҳлик амалиёти ҳақиқий уруш ҳолатини эслатади. Қочқинларни жойлаштириш манзараси уруш майдони ортидаги лагерни ёдга туширади. Ёш болаларнинг йиғлагани, ҳомиладор аёллар, ногиронлар, кексалар чиниқриғи, оҳ-воҳлари киши кўнглига алланечук ваҳм солади.
“Эзгулик”чилар воқеа жойидан бир неча интервьюлар тайёрлашди, Қирғизистон жанубидаги вазиятга ойидинлик киритишга ҳаракат қилишди. Таассуфки, мазкур қатли ом бошида турган қирғиз маъмурларининг ўзлари бўлиб, улар ўз фуқаролари ҳолидан хабар олиш учун шу пайтгача Ўзбекистон ҳудудига ўтмаган, лагерларга келишмаган. Қатли ом оғир бронотехникалар, жанговар транспортёрлар томонидан амалга оширилиб, қурбонлар сони айтилаётганидан бир неча марта кўпдир.
Ўзбекларга тегишли уй-жойлар, бозорлар, жамоат жойлари ёқиб юборилган. Қирғиз ёшлари ўз ваҳшийликларини кўрсатиш мақсадида ҳатто чақалоқларни тириклайин ёқишган, қизларни зўрлаб, айрим ҳимоясиз шахсларни бозорлар пештоқига осиб кетишган. Қочқинлар тилидаги хунрезлик манзараси бўйича “Эзгулик”чилар материаллар тайёрларши ва бу материаллар мавриди билан чоп этиб борилади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ўзларининг айни пайтда лагерга келган ҳамкасблари, қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари, демократлар билан сўзлашди. Уларнинг фикрича ҳам қатли ом маъсулияти, мамлакатдаги парокандалик ва носоғлом вазият асосан вақтли ҳукумат раҳбарларига тушади. Ҳозирда турли йўллар билан олиб борилаётган халқаро текширув натижалари қатли омнинг аввалдан пухта режа асосида пишитилган режа эканини кўрсатмоқда экан. Ҳар ҳолда халқаро ташкилотлар экспертлари, қирғиз ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикри бу.
“Эзгулик”чиларнинг Андижон ва Фарғонага сафари тафсилотлари кейинги хабарларимизда.