14 June 2010
12:42 - Қирғиз агентликлари уйғонди: Эрталабгача ўлганлар сони 114 га чиққан
Демак, кечаси билан фақатгина яна бир одам ҳалок бўлгани қайд этилган. Фақатгина дейиш шайтоннинг гапидек туюлиши мумкин, аммо аввалги кунларларнинг даҳшатли рақамлари билан қиёсланса, истар-истамас шу сўз ҳаёлга келади.

Демак, Қирғизистоннинг жанубида вазият нисбатан бўлса ҳам барқарорлашдими? Ҳуқуқ-тартибот органлари жараёнларни назорат остига олишдими? Қани энди, шундай бўлса.

Табиий, ёнган уйларнинг ичидан ва назардан ташқарида қолган жойлардан, қолаверса, у ер бу ерларга кўмилиб ташланган одамларнинг мурдалари ҳали топилса ва ҳалок бўлганларнинг сони ортса керак.

Барибир, ўзбек-қирғиз тўқнашувлари битган, ёки, энг камида, улар камайган бўлса, ҳамма хурсанд бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону