14 June 2010
09:52 -
Қирғизистонда ўлдирилаётганлар ҳам ўзбеклар, Ўзбекистонда жим ўтирганлар ҳам ўзбеклар, ибтидоий ўзбеклар
Асосий қисми ўзбеклар бўлган 113 кишининг ўлганини хабар қилган Қирғизистон ахборот воситалари, хабарни тарқатиб бўлиб, ухлашга кетишди. Чунки, ўлаётганлар ўзбеклар, ҳозирча ухласа бўлаверади. Ўзбек миллатининг эса, “Ҳаракат”дан бошқа хабар агентлиги йўқ. Унинг ҳам имкониятлари чекланган. Халқимиз қирғин қилинар экан, қирғин қилаётганлардан ёки ташқаридаги тамошабинлардан хабар тўплашга ёки уларнинг хабарини кутишга маҳкум бўлган халқмиз. Ибтидоий халқмиз.
Фақат “Бирлик” Партияси ўз миллатдошларини ҳимоя қилишни Ўзбек ҳукуматидан талаб қилди. Бошқалар жим, ўзини демократман деганлари ҳам, исломчилари ҳам.
Икки оёғи ўртасида бит ғимирлаб қолса ҳам ўшанга бағишлаб шеър ёзадиган Салой Мадамин, Ёдгор Обид, Жаҳонгир Муҳаммад, Холдор Вулқон, Дилсора Бирнарса, Тоғбой Абдураззоқ, Юсуф Расул каби шоирлар 1-2 кундан кейин ҳаммани, биринчи навбатда, ўзларини уввос солиб йиғлатадиган шеърлар ёзишга бошлашса керак. Ислом Карим Оллоҳни эслаб қолиб ва унинг номини тилга олиб, ўлганлар хотрасига дуолар қилишга бошласа керак. Чунки, улар ибтидоий халқимизнинг табиатини билишади. Бизнинг ғамимизни шеър қиладиган шоирларимиз, Оллоҳни номини тилга олиб дуо қиладиган президентимиз бор эканку дея уввос солиб йиғлайдиган халқимиз борлигини яхши билишади.
Ҳар қандай халққа йўл кўрсатадиган етакчилар керак эканлигини ҳам билишади. Лекин, нега йўл кўрсатишлари, халқнинг кўзини очишлари керак? Кўзи очилган халқ каттароқ талаблар қўйишга бошласа, нима қилишади? Яшиси, шундай халқ билан яшаш. Нима янги қабристонлар қилишга еримиз етмай қолмоқдами-ки?
Тўғри, қабристонлар қилишга ҳали еримиз етарли.