12 June 2010
02:18 -
АҚШ делегацияси Тошкентга келади
АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, бу мамлакатнинг нуфузли делегацияси 17 июнь куни Тошкентга келади. АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк бошчилигидаги делегация таркибида Хиллари Клинтоннинг Демократия ва инсон ҳуқуқлари, меҳнат масалалари бўйича ёрдамчиси Майкл Познер ва Миллий хавфсизлик кенгаши директори Курт Донеллилар бор. Делегация мамлакатимизда ҳукумат, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказади.