12 June 2010
01:23 - Ўшлик ўзбеклар орасида ваҳима: қирғизлар уларни битта қолдирмай ўлдирмоқчи эмиш
Қирғизистон жанубидаги воқеалар жараёнида ўшлик миллатдошларимиз Ўзбекистондаги, хусусан, Фарғона водийси ва Тошкентдаги қариндошларига қўнғироқ қилиб, вазиятнинг жуда ёмонлигини таъкидлашмоқда. Ўшликлардан бири Миновархон ўзбекларнинг қирғизлар томонидан уйларидан олиб чиқиб кетилаётгани, ҳатто вазиятни ўнглаш баҳонаси билан қирғиз миршаблари миллатдошларимизни ўққа тутаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, қурбонлар сони бир неча юздан ошиб кетганмиш, қирғиз телеканаллари бу ҳодисаларни яширмоқда экан.

Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Абсалом Эргашев Қирғизистоннинг мамлакатимиз ҳудудидаги Ҳалмиён анклавидаги манбаларига таяниб, бу ерда ҳам қўлларида автомат тутган қирғиз ёшлари ўзбекларга қарши уруш бошлаганини айтмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиси мазкур вазиятдан қутулиш мақсадида Чимён қишлоғига қочиб келган ўзбеклар билан гаплашган. Ҳатто Ҳалмиёнлик ўзбеклар хунрезликлар нишонига айланган бўлса, воқеаларнинг даҳшатлилик даражаси қанчалик юқори эканлигини тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз.

Ўзбекистон расмийлари ҳар доимгидек жим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону