12 June 2010
02:28 -
Cобиқ бирликчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Михаил Арздинов мамлакатни тарк этди
Кечикиб олинган хабарга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил жамияти раҳбари, 1992 йилда тузилишидан бошлаб 1996 йилгача Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раисининг ўринбосари бўлган, осетин миллатига мансуб Михаил Арздинов мамлакатни тарк этди. Ташкилот фаолларининг таъкидлашича, уй-жойини сотиб, Ўзбекистондан бутунлай кетган Михаил Дмитреевич Санкт-Петербургдаги укаси Анатолийнинг уйида экани айтилмоқда. Ташкилотнинг айрим фаолларига кўра, Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ташкилотнинг гувоҳномаси, муҳри ва штампларини у ўзи билан олиб кетган, бироқ айрим фаоллар ташкилот ҳужжатлари Исмоил Одиловда эканини таъкидлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Михаил Арздинов 1996 йилда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил жамиятини тузди ва аввалига “Эрк” партиясининг 53-54-чилари раҳбари Салой Мадамин билан оғиз-бурун ўпишиб, асосан "Бирлик"га ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши иш олиб бориш билан шуғулланди. Аммо, кейинчалик, экканингни ўрасан деганларидек, ҳужумлар эркчиларнинг ўзига ҳам қаратилди.
Сўнгра бу жамиятнинг фаолияти амалда тўхтаган, ҳатто қонун талаблари бўйича ўтказилиши керак бўлган конференциялари ҳам ўтказилмай қўйилган.
Ҳозир мазкур ташкилотни унинг вилоятлардаги фаоллари қайтадан жонлантиришмоқчи. Жамият ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғулланадиган бўлса, ҳар ҳолда бу ниятни олқишламоқ керак, дейди мухбиримиз.