12 June 2010
00:54 -
Ўшда ҳалок бўлганлар сони 37 бўлди, мамлакатнинг турли ерларида қирғиз ёшлари Ўшга бориш учун тўпланишмоқда
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги оператив штабининг маълумотларига кўра, Ўшдаги ўзбек-қирғиз тўқнашувларида ҳалок бўлганларнинг сони 37 га чиқди. Ярадорлар сони 500 дан ошди. 333 киши касалхонага ётқизилди. Оғир ярадорлар сони ҳам 50 дан ошди.
Ўш вилоятининг турли ерларида, хусусан, Бишкекда ёшлар тўпланиб, Ўшга бориш ҳаракатига тушишган. Уларнинг миллати хабарларда айтилмайди, аммо улар оқ қалпоқ ва “Ала-Тоо” ёзувли спорт майкалари кийиб олишганидан тушуниш мумкинки, улар қирғизлар.
Ўзбекистон ҳукумати ўзбекларнинг ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмаса, бўлиши мумкин бўлган янги қурбонлар учун жавобгарлик унинг елкасида бўлади. Ўзбек халқи буни ҳеч қачон унутмайди.