11 June 2010
23:43 -
Ўшда ўзбек-қирғиз қони тўкилмоқда, ШҲТ диктаторлари расмга тушади, бир тийинга қиммат баёнотлар қабул қилади

Улар қабул қилган ниҳоий Декларация устидан куладиган одам йўқ. Нима эмиш, дунёда фундаментал ўзгаришлар бўлаётганмиш, ШҲТ муҳим сиёсий инструмант бўлиб бораётганмиш, ШҲТ давлатлари Қирғизистон халқига, эътибор беринг, Қирғизистон ҳукуматига эмас, Қирғизистон ҳалқига ёрдам берармиш, Афғонистондаги қарама-қаршилик минтақанинг хавфсизлигига хавф солаётган эмиш, шунинг учун нималардир қилиш керак эмиш. Энг қизиғи, нима қилиш кераклиги айтилмайди, умумий декларациялардан ташқари, табиий. Ўшдаги қон тўкилиши билан уларнинг иши ҳам йўқ.
Шуларни қоғозга тушириш учун, тўғрироғи, шу қоғозни имзолаш учун 5 давлатнинг диктатори Тошкентга келиб, ўзбекнинг ошини еб, чойини ичиши керакмиди?