11 June 2010
22:44 - Ўшда 1990 йил воқеалари такрорланмоқда, ҳалок бўлганлар сони даҳшатли рақамларга чиқди, Ўзбекистон жим туришга ҳаққи йўқ
Қирғизистон расмийлари ва хабар агентликлари тарафидан миллатлараро конфликт ёки оддий тартибсизликлар деб баҳоланаётган қонли воқеаларда кечаси 4 киши ўлгани хабар қилинганди. Ҳозирга қадар ўлганлар сони 26 га чиққани, ярадорлар сони 400 дан ортгани айтилмоқда. Бунча одам ўлиши ва яраланиши учун воқеаларда минглаб одамлар иштирок этганини тахмин қилиш мумкин. Ҳеч қандай тахминсиз ҳам аниқ бўлган нарса шундан иборатки, Ўш шаҳри ва атрофида ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида ҳақиқий уруш кетмоқда.

Маълумки, 1990 йил 4 июнда ҳам шу каби ўзбек-қирғиз тўқнашувларида 100 дан кўп одам ўлганди. Қирғиз милицияси урушни тўхтатиш учун ҳаракат қилиш ўрнига, бир томонга қўшилиб урушгани ҳам маълум. Яна тахмин қилиш мумкинки, ҳозир ҳам шундай бўлмоқда

1990 йилда ҳам Ўзбекистон ҳукумати воқеаларга аралашишдан қочган эди. Ислом Карим ўша куни Ўзбекистон Коммунистик партиясининг қурултойи ўтаётганини баҳона қилиб, ўзини панага олиб юрган. Ҳозир эса, у ШҲТ саммити билан овора эканлигини баҳона қилса керак.

Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати ҳеч бир нарсага, айниқса, бундай кутилмаган қонли воқеаларнинг олдини олишга, бошланган воқеаларни тўхтатишга қодир эмас. Тўхтатолса, кечаси 4 одам ўлган заҳоти тўхтатарди.

Бундай шароитда Ўзбекистон бу воқеаларга аралашишга маънавий ҳаққи бор. Қирғизистонда қонуний ҳокимият йўқ эканлиги сабабли, масаланинг ҳуқуқий тарафини муҳокама қилишга ҳам ҳожат йўқ.

Ўзбекистон ҳукумати тезлик билан Ўш вилоятига ўзбек армиясини киритиб, бошқарувни Қирғизистонда қонуний ҳокимият тиклангунча қўлга олиши керак. Қонуний ҳокимиятнинг тикланиши ҳозир эълон қилинган сайловлар билан бўлмайди. Чунки, сайловларни ноқонуний ҳокимият ўтказаётгани сабабли, янги ҳокимият ҳам ноқонуний бўлиб қолаверади.

Ўзбекистоннинг шундай аралашуви билангана, нафақат ўзбекларнинг, балки, қирғизларнинг ҳам тинчлиги сақланади. Қирғизистон тезроқ ҳуқуқий йўлга тушиб олиши учун, унга ёрдам берилган бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону