10 June 2010
06:10 - Тўқмоқда узоқдан бошқариладиган портлатгич жиҳоз қўлланилган
Кеча Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳридаги “Мега-Сити” супермаркетининг иккинчи қаватида портлаш бўлгани хабар қилинганди. 4 киши яраланган, улардан бири ёш бола. Улар ҳозир касалхонада. Енгил тан жароҳати олган икки киши касалхонага ётқизилмаган.

Бу иш билан Тўқмоқ шаҳар ва Чуй вилояти ички ишлар бошқармалари шуғулланишга бошлаган. Дастлабки маълумотларга қараганда, узоқдан бошқариладиган портлатгич жиҳоз ишга туширилган. Бу ишни ким ва нима мақсадда қилгани ҳақида ҳозирча тахминлар ҳам эълон қилинган эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону