10 June 2010
06:44 -
АҚШ Ғазо аҳолисига $400 млн ёрдам беришга қарор қилди
Кеча Вашингтонда Филистон мухтор ўлкасининг президенти Маҳмуд Аббос билан учрашган Барак Обама Ғазодаги аҳолига ёрдам сифатида $400 млн пул ажратганини билдирди.
Маълумки, ҳозир Ғазо феълан ХАМАСнинг бошқаруви остида. Исроил ХАМАСни террористик ташкилот деб ҳисоблайди. АҚШ уни расмий террористик ташкилотлар рўйхатига киритмаган бўлса ҳам, уни тан олмайди, Филистиннинг раҳбари сифатида Маҳмуд Аббос билан гаплашади. Шу сабабли, америкаликларнинг ёрдами Ғазога қандай етишиши ҳам маълум эмас.
Бошқа тарафдан, $400 млн Ғазодек жой учун етарлича катта пул. Аммо, бу пул билан ғазоликлар ичидаги антиамерикан ва антиисрол кайфиятини ўзгартириб бўладими, маълум эмас. Бундай кайфият Исроил ҳарбийларининг Ғазога инсоний ёрдам олиб келаётган “Озодлик Флотилияси” кемаларига қилган ҳужумидан кейин яна ҳам ортган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения