09 June 2010
22:12 - Россияда йилига 70 тонна афғон героини истеъмол қилинади, Путин ташвишда, Ислом Карим хизматда
Россияда йилига 70 тонна афғон героини истеъмол қилинади. Бу героиннинг нархи 14 миллиард доллар. Жаҳон бўйича бир йилда истеъмол қилинадиган наркотикларнинг умумий нархи 20 миллиард доллар. Ҳозир гиёҳвандликдан ўлаётганларнинг сони Толибон жангариларининг ўқидан ўлаётганларнинг сонидан анча кўп. Марказий Осиёда афғон наркотикларининг 5 фоизи, Рооссияда 40 фоизи, Балканларда 2 фоизи қолмоқда.

Бу рақамларни БМТнинг наркотиклар ва жиноятлар бошқармаси ижроия директори Антонио Коста Москвада ўтаётган халқаро антинаркотик форумда айтган.

Кўриниб турибдики, дейди мухбиримиз, Афғонистондан келаётган наркотиклар оқими Россия учун ҳам Марказий Осиё учун ҳам даҳшатга айланмоқда. Айнан шу сабабдан, ҳозир Россия антитеррор урушида Ғарб билан ҳамкорлик қилишга ҳам тайёр. Айнан Россиянинг буйруғи билан Ислом Карим НАТО юкларини Ўзбекистон орқали Афғонистонга ташишга рухсат берган, Ғарб билан алоқаларини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Америкаликлар истаган куни Хонобод аэропорти уларга қайтадан берилади. Ҳозирча эса, Мушарраф замонидан фарқли ўлароқ, Покистон АҚШ ва НАТО билан тўла ҳарбий ҳамкорлик йўлига ўтгани учун, Ўзбекистон ҳудуди террорга қарши уруш нуқтаи назаридан муҳим бўлмай турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону