09 June 2010
23:49 -
Олег Басилашвили: Гуржистон президентидан ўрнак олиш керак
Россияда яшайдиган гуржиларга Гуржистондаги ўзгаришлар ёқади. Президент Саакашвили мамлакатда тартиб ўрнатди, унган ўрнак олиш керак, деди машҳур актер Олег Басилашвили Тбилисида ўтказган матбуот конференциясида. У саволларга жавоб берар экан, сўнгги йилларда Гуржистон яхши томонга ўзгарганини айтди. У Гуржистон-Россия муносабатлари, икки мамлакатни уруши, Россиядаги мавжуд аҳвол, хусусан, зиёлиларнинг аҳволи ва сўз эркинлиги ҳақида ҳам гапирди, дейилади Грузия-Online агентлигининг хабарида. У ўзининг театр ва кинодаги охирги роллари ҳақида ҳам гапирибди. Кўринишидан, Россия фуқароси бўлган ва Санкт-Петербургда яшайдиган Олег Басилашвили сўзларини жуда эҳтиётлик билан танлаб гапирган, дейди бу хусусда “Ҳаракат”нинг мухбири. Лекин, у Россия-Гуржистон уруши ва Саакашвили–Путин қарама-қаршилигида Гуржистон ва Саакашвили томонида эканлигини билдирган. Россияда яшайдиган гуржиларга Гуржистондаги ўзгаришлар ёқади. Президент Саакашвили мамлакатда тартиб ўрнатди, унган ўрнак олиш керак, деди машҳур актер Олег Басилашвили Тбилисида ўтказган матбуот конференциясида.
У саволларга жавоб берар экан, сўнгги йилларда Гуржистон яхши томонга ўзгарганини айтди. У Гуржистон-Россия муносабатлари, икки мамлакатни уруши, Россиядаги мавжуд аҳвол, хусусан, зиёлиларнинг аҳволи ва сўз эркинлиги ҳақида ҳам гапирди, дейилади Грузия-Online агентлигининг хабарида.
У ўзининг театр ва кинодаги охирги роллари ҳақида ҳам гапирибди.
Кўринишидан, Россия фуқароси бўлган ва Санкт-Петербургда яшайдиган Олег Басилашвили сўзларини жуда эҳтиётлик билан танлаб гапирган, дейди бу хусусда “Ҳаракат”нинг мухбири. Лекин, у Россия-Гуржистон уруши ва Саакашвили–Путин қарама-қаршилигида Гуржистон ва Саакашвили томонида эканлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Санкт-Петербург шаҳар парламенти – Қонунчилик мажлиси - шаҳарнинг фахрий фуқароси унвони бериладиган бу йилги намзодлар рўйхатига Олег Саккашвилини ҳам киритди, аммо яширин сайловларда шаҳарнинг собиқ ҳокими, марҳум Анатолий Собчак ғолиб чиқди.