09 June 2010
21:57 - ХХР раиси Ху Цзинтао Тошкентга келди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг таклифи билан ХХР раиси Ху Цзинтао Тошкентга келди, дейилади пешин соатларида тарқатилган расмий хабарда. Уни аэропортда Бош вазир Шавкат Мирзиёев кутиб олган.

Ташриф чоғида икки президент Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги муносабатларни яна ҳам ривожлантиришни, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишади. Аммо, маълумки, Ху Цзинтаонинг асосий мақсади эртага Тошкентда бўладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида иштирок этишдир.

Минтақавий диктаторларниннг саммити деса бўладиган бу йиғилиш бошланмсиданоқ бир зарба еди. Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажод Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашида биринчи марта АҚШ ва Ғарбнинг Эронга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлашаётганидан дарғазаб бўлиб, Тошкентга келмайдиган бўлибди. Эрон ШҲТда аъзо эмас, кузатувчи бўлса ҳам, бу мамлакат диктаторининг демарши, бир тарафдан, ШҲТга шаполоқ бўлса, иккинчи томондан, дунё диктаторлари оғир аҳволда эканлигининг кўрсатгичидир. Россия ва Хитой Ғарбни ўз истаклари билан эмас, Ғарбдан босиб келаётган молиявий-иқтисодий кризисдан қўрқққанлари учун қилмоқдалар. Кризис чуқурлашса, уларга Ғарбдан бошқа ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ-ку.

Дарвоқе, сўнгги мулоҳазалар Ислом Карим учун ҳам ўринлидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону