09 June 2010
21:30 - Тўқмоқ супермаркетида портлаш бўлди, давлат расмийлари жим, Ўзбекистонда каби
Қирғизларнинг мустақил АКИпресс агентлигининг хабарига кўра, Тўқмоқ шаҳридаги “Мега-Сити” супермаркетининг иккинчи қаватида бир соатча аввал портлаш бўлган. 4 киши яраланган, улардан бири ёш бола. Бу - Тўқмоқ шаҳрида охирги 2 ой ичида содир бўлган учинчи портлаш. Аввал бир автозаправкада ва “Мегаполис” номли маиший ҳордиқ чиқариш марказида шундай портлашлар бўлган. Ким ва нима портлатгани ҳақида ҳали маълумот йўқ.

Давлат расмийлари ва давлатнинг расмий “Кабар” агентлиги ҳалигача жим. Яъни, хабарчилик соҳасида ҳам Вақтли ҳукумат аввалги ҳокимиятлардан фарқ қилмайди. Дарвоқе, бу ҳукуматнинг ўқитувчиси Путин эканли ҳамма маълум, раҳнамоси Ислом Карим эмасмикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону