08 June 2010
06:09 -
Исроил ва Туркия оғизда уруш бошлашди
Исроил ҳарбийлари асосан турк кемаларидан иборат бўлган ва Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган “Озодлик Флотилияси” кемаларига ҳужум қилиб, 9 кишини ўлдиргач, бу икки мамлакат ўртасида совуқ уруш бошлангани ҳозир ҳаммага маълум.
Туркия матбуотида Ғазога яна инсоний ёрдам кемалари юборилиши, бу сафар кемалар Туркиянинг ҳарбий кемалари ҳимоясида Ғазога бориши, ҳатто кемалардан бирида Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғоннинг ўзи бўлиши ҳақида олди-қочди гаплар пайдо бўлди. Исроил бу олди-қочдиларга ҳам қатъий шаклда жавоб бергани қизиқ.
Исроил қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг собиқ ўринбосари Узи Даян Исроил армияси радиосига қуйидаги мазмунда интервью берибди: Улар шундай қилса, бу Исроилга уруш эълон қилиш билан баробардир. Кемалардан бирига Эрдўғон ҳам минса, уни босиб олиб ўтирмаймиз, уни чўктирамиз. Туркия ҳаддан ошишига йўл бемаслик учун уни аввалдан огоҳлантириб қўйишимиз керак”.
Туркия матбуоти ҳам Узи Даянниннг бу сўзларини босиб чиқарди. Энди жавоб ҳам берилса керак. Ўйиндан ўқ чиқар деб шуни айтмайдиларми?