08 June 2010
02:19 -
Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати “АзияУниверсалБанк”ни националаизация қилди, ўғрини қароқчи урди
Бугун эрталаб бу банк Вақтли ҳукумат ҳукумат тарафидан консервация режимига ўтказилгани ва тез орада национализация қилиши билдирилганди. Қирғизстон Миллий Банк раисининг ўринбосари Абдумалик Мирзаев бу қадамни оқлаш учун шундай дебди: “Қурманбека Боқиев замонида бу банкка кучли преференциялар (афзалликлар - Ҳаракат) берилганди. Бу банкда бақувват клиентларнинг ва давлат тузилмаларининг ҳисоби бор эди, масалан, Ривожланиш Фонди, Ижтимоий Фонд, Давлат Мулкчилик Қўмитаси, Марказий Ҳазинанинг”. Шундан кўриниб турибдики, “АзияУниверсалБанк”ни национализация қилиш – мавжуд режим тарафдорларининг аввалги режим тарафдорларидан қасд олиш, аввалгилар ўмарган пулларни ўмаришдан бошқа нарса эмас. Ўғрини ўғрилар ёки ўғрини қароқчилар урмоқда, холос.
Консервация режими ҳам узоқ давом этмади. Тушдан кейин Вақтли ҳукуматнинг махсус декрети билан “АзияУниверсалБанк” национализация қилинди. Бу ҳақда мустақил агентликлар ва давлатнинг расмий ахборот агентлиги хабар берди. Декретга кўра, табиий, национализация қилишнинг олийжаноб мақсади – банк ва тўлов системасининг барқарорлигини сақлаш, жамиятда ижтимоий таранглик бўлишига йўл қўймаслик, одамларнинг банкдаги активларининг сақланиб қолишини таъминлаш, кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, банкнинг молиявий аҳволи ёмонлашишининг олдини олишдир.
Банкни тўғридан-тўғрри национализация қилиш ўрнига, уни аввал ярим кунга консервация қилиш бекорга бўлмагани ҳам шубҳасиз. Бу қисқа вақт ичида янги ўғрилар анчагина ишларини битириб олган бўлсалар керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения