08 June 2010
06:41 - Ислом Карим Россия президентининг Қирғизистон бўйича махсус вакилини қабул қилди
Кеча кеч соатларда тарқатилган расмий хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Карим Россия президентининг Қирғизистон Республикаси билан муносабатларни ривожлантириш бўйича махсус вакили (унвонга қаранг! – Ҳаракат) Владимир Рушайлони қабул қилибди.

Тўрт қаторли хабарда айтилишича Ислом Карим ва Владимир Рушайло минтақадаги вазият ривожи, ШҲТ ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка доир, шунингдек, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашишган.

Яъни, хабарда бу икки кишининг учрашганини билдиришдан бошқа янгилик йўқ. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, Ислом Каримга Қирғизистон бўйича қандай сиёсат олиб бориш ҳақида Кремлнинг буйруқлари етказилган

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону