13 July 2010
02:44 -
Исроил Туркия кемасига ҳужум бўйича ўз текширишларининг натижаларини эълон қилди
Аниқроғи, бундай текшириш Исроил армияси тарафидан ўтказилган. Текшириш ҳисоботига кўра, Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган “Озодлик Флотилияси”га кирувчи кемаларнинг Исроил ҳарбийлари тарафидан ушланиши пайтида камчиликлар бўлган. Камчилик шундан иборатки, ҳарбийларнинг ҳаракатлари мукаммал бўлмагани сабабли, кемаларнинг бирида 9 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси ўлдирилган. Яъни, ҳарбийларнинг ҳаракатлари мукаммал бўлмагани тан олинади, холос. Аммо кемаларга тўғри ҳужум қилингани таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 31 май куни Исроилнинг Ғазога қарши бир неча йил аввал уюштирган блокадасини ёриб ўтиш учун, инсоний ёрдам юклари бўлган 6 кемадан иборат “Озодлик Флотилияси” Исроилнинг рухсатисиз Ғазога боришга ҳаракат қилди. Уларни Исроил ҳарбийлари тўхтатишга уринган пайтда, кемаларнинг биридаги Туркиялик 6 киши ўлдирилди. Натижада, Туркия-Исроил муносабатлари бузилди. Анқара Исроилдаги ўз элчисини чақириб олди ва бу мамлаат раҳбарларидан кечирм сўрашни талаб қилмоқда. Исроил расмийлари кечирим сўраш ниятлари йўқлигини гапирмоқдалар.
Исроилнинг бу текшириши ва унинг натижалари - икки мамлакт ўртасидаги муносабатларнинг бундан ҳам ёмонлашишига йўл очиши муқаррар.