21 May 2010
04:31 -
Ислом Конференцияси Ташкилоти мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари билан шуғулланмоқчи
1969 йилда 25 мамлакат иштирокида тузилган Ислом Конференцияси Ташкилоти, ўз номидан кўриниб турганидек, мусулмон мамлакатларни бирлаштиради. Ҳозир унинг 57 аъзоси бор. Унга кирувчи мамлакатларнинг аҳолиси 1,2 миллиардни ташкил қилади. Мусулмон мамлакатларнинг мутлақо кўпчилиги қашшоқлик ичидаги ёки остонасидаги мамлакатлардир, уларнинг мутлақо кўпчилигида мутлоқ диктаторлик режимлар ҳукмрон.
Бу ташкилотга кирувчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг Душанбеда ўтказилган йиғилишида бугун қизиқ бир қарор қабул қилинибди. Бу қарорга кўра, Ислом Конференцияси Ташкилоти дунё бўйича мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи комиссия тузади.
Бундай комиссия тузишдан осони йўқ. Аммо, у нима билан шуғулланади? Мусулмонларнинг инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш биланми? Агар шундай бўлса яхши, аммо, бунинг учун авваламбор Ислом Конференцияси Ташкилоти доирасида инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларига оид фундаментал принципларни тан олувчи ҳужжатлар қабул қилиниш керак. Саудия Арабистони, Эрон ва Ўзбекистон каби диктаторликлардан иборат Ислом Конференцияси Ташкилоти бундай ҳужжатлар қабул қила оладими? Йўқ. Шундай экан, бугунги қарор масхарабозликдан бошқа нарса эмас.
Балки, Ислом Конференцияси Ташкилоти Бельгия ва Францияда бурқа кийиш ҳаққидан маҳрум бўлаётган мусулмон аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ўша мамлакатларда демократиянинг ривожланишига ҳисса қўшмоқчидир? Балки. Аммо, буни очиқ эълон қилиш керак.