21 May 2010
12:30 -
Қирғизистоннинг янги конституциясидан қирғизларга фойда берадими?
Вақти ҳукумат раҳбарлари лойиҳаси муҳокама қилинаётган янги конституциянинг аввалгилардан яхшилигини, бу конституция маълум гуруҳлар тарафидан диктатура ўрнатилишининг олдини олишини айтишдан чарчашмаяпти. Тўғри, ҳар қандай конституцияни мукаммаллашириш мумкин ва керак. Ривожланган Ғарб давлатларида ҳам вақти-вақти билан конституцяларга ўзгартиришлар киритилади. Чунки, бу мамлакатларда ҳамма жараёнлар конституция доирасида боради, яъни, мамлакат конституция бўйича яшайди. Ўзгаришлар – ҳаётда ўзгаришларга эҳтиёж пайдо бўлганда қилинади.
Агар конституция ишламаса, уни ўзгартириш ёки мукаммалаштиришдан нима фойда бор? Масалан, СССР конституциясини олайлик. 1977 йилгача СССР конституциясида Коммунистик партиянинг ҳукумронлигини тан олувчи модда бўлмаган. Конституцияга кўра, ҳокимият халқ тарафидан сайланадиган Олий Совет қўлида эди. Аммо, амалда ҳамма нарса партиянинг қўлида бўлганини ҳамма билади. Яъни, конституция ишламасди.
Ҳозирги Россиянинг конституциясини олинг. Унга кўра, давлатнинг биринчи шахси – президент. Ельцин ва Путин замонида амалда ҳам шундай энди. Эндичи? Энди биринчи шахс – Бош вазир, яъни, яна ўша Путин. Президент Медведев эса оддий қўғирчоқ. Аммо, конституция ўзгармаган-ку! Демак, у ишламайди.
Ўзбекистоннинг конституцияси ҳам аслида унчалик ёмон эмас. Аммо, у амалда ишламайди. Ҳукуматнинг ўзи тузган 5 та қўғирчоқ партия ва уларнинг аъзоларидан иборат кўппартиялик парламентнинг жамиятда ҳеч қандай роли йўқ. Мамлакатнинг мутлоқ хўжайини – бир одам, яъни Ислом Карим. У истаган партиясини тузади, истаганини рўйхатдан ўтказади, истамаганини ўтказмайди. Яъни, конституция амалда ишламайди.
Конституция ишлаши учун кучли фуқаролар жамияти бўлиши керак. Кучли фуқаролар жамияти кучли сиёсий партияларсиз бўлмайди. Путин ва Ислом Каримлар ўз мамлакатларида кучли фуқаролар жамияти бўлишини исташмайди ва ўз хоҳишлари билан ҳеч қачон конституциянинг ишлашига йўл қўйишмайди.
Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати ўз мамлакати ва халқининг келажагини ўйласа, шундай жамият яратиш устида иш бошлаши керак эди. Аммо, ўзи ҳокимиятга мавжуд конституцияни оёқ ости қилиб келган одамлар конституция ишлайдиган мамлакат қурамиз дейиши кулгилидир.
Авваламбор, мавжуд конституцияни ишлайдиган қилиш керак, эҳтиёж сезилса, уни ўзгартириш ва мукаммаллаштириш ҳеч қаерга қочмайди. Конституция ишламаса, янги диктатураларнинг олдини олиб бўлмайди.
Балки, Вақтли ҳукумат одамлари бундай нарсаларни тушунмайдилар ҳам. Ҳар ҳолда шундай бўлса керак. Уларнинг ўзи кимнингдир қўлидаги қўғирчоққа ўхшамоқда.