19 May 2010
13:39 - Новқат воқеалари бўйича қамалган ўзбекларнинг озод қилиниши яхши, аммо охири бахайр бўлмайди
2008 йил октябрь ойида Новқатда Рамазон байрамини нишонлаш вақтида оммавий тартибсизликлар чиқаришда айбланиб, узоқ йилларга қамалган 32 нафар ўзбек Қирғизистон Вақтли ҳукуматининг амнистияси билан озодликка чиқарилиши ҳаммани севинтрди. Маълумки, қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари ва Россиядаги Мемориал марказининг фаоллари Новқат воқеалари билан қамалганларнинг ҳуқуқлари топталгани, улардан қийноқ остида терговчилар истаган кўрсатмалар олингани, суд жарёни ҳам адолатли ўтмагани ҳақида баёнотлар тарқатиб, у воқеаларни объектив ўрганишга чақиргандилар.

Аммо, воқеалар қамалганларнинг озод қилиниши билан битмаслиги аниқ. Нимага?

Биринчидан, ҳали Қирғизистон конституцияси ва бошқа қонунлар бекор қилинмади. Уларда озодликдан маҳрум қилинганларни озод этиш механизм ва процедуралари аниқ белгиланган. Ҳозир бу механизм ва процедураларга риоя қилинмади. Узоқ вақт ўтмасдан, бу масала яна кун тартибгига қайтади ва озод қилинганлар қамоқхоналарга қайтарилади.

Иккинчидан. Оёғи қалтираб турган Вақтли ҳукумат ўзбек диаспорасини сотиб ўлиш учунгина бу қадамни қилганини ҳамма кўриб турибди. Мураккаб сиёсий вазият давом этаётган бир пайтда Қирғизистонлик ўзбеклар билан бундай ибтидоий шаклда манипуляция қилиш уларнинг келажагига салбий таъсир кўрсатади.

Учинчидан. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоботларида қамалган новқатликларнинг бегуноҳлиги эмас, тергов ва суд жараёнида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинмагани айтилади. Агар озод қилинган новқатликлар ичида ростдан ҳам экстремистлар бўлса, Новқатда вазият яна кескинлашади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону