19 May 2010
12:30 - Толибон Обамага борлигини кўрсатмоқда - жангарилар Бағрамга ҳужум қилдилар
Бундан икки кун аввал Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан Вашингтонда учрашган АҚШ президенти Барак Обама террорга қарши урушда бурилиш нуқтасидан ўтиб бўлингани, Афғонистондан НАТО қўшинларини олиб чиқиш 2011 йилда бошланишини айтганди. Яқинда Толибоннинг қалъаси Қандоҳор устидан ҳам назорат ўрнатилади, деган эди у.

Толибон Обаманинг бу баёнотига ўзига яраша жавоб бериш зарур деб ҳисоблаганга ўхшайди. Бугун эрта саҳарда Толибон жангарилари Қобулнинг ёнгинасидаги НАТОнинг қалъаси бўмиш Бағрам базасига ҳужум қилдилар, дейилади Reuters агентлигининг НАТО вакилига асосланиб тарқатган хабарида. Жанглар ҳозир ҳам давом этмоқда. Сўнгги дақиқадаги хабарларга кўра, 6 жангари ўлдирилган, НАТО аскарлари ичида ҳалок бўлганлар йўқ..

Кечагина Толибоннинг ўлимчи-террористи НАТО қўшинларининг колоннаси олдида ўзини автомобили билан портлатиб, 6 НАТО аскари ва шу атрофда тасодифан ўтиб кетаётган 12 нафар афғоннни ўлдирганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону