19 May 2010
15:08 -
Обама бутун дунёда матбуот эркинлигини ҳимоя қиладиган қонунни имзолади

Бу қонунни тантанали имзолаш маросимида Даниел Пирлнинг беваси Марианна ва ўлимидан кейин туғилган ўғли Адам иштирок этдилар.
Ўзбекистон каби матбуот эркинлиги бўлмаган мамлакатлар учун бу қонуннинг муҳимлиги шундаки, унга кўра, Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқлари бўйича қилинадиган йиллик ҳисоботларида бундан буён матбуот эркинлигининг бўғилишига доир ҳоллар ҳам ёритилиши керак.