19 May 2010
04:10 -
Одамларнинг ишончини йўқотган яна бир “ишонч телефони” ишга тушди
Бугун Ўзбекистон Молия вазирлиги матбуот хизмати мамлакатда ғазначиликни янада такомиллаштириш доирасида хато ва камчиликлар, ғайри қонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишонч телефонларини ишга туширганини маълум қилди. Вазирликнинг Назорат тафтиш бошқармаси қошидаги мазкур восита орқали фуқаролар қонунбузарлик ҳақида вазирликка тўғридан тўғри мурожаат қилиши мумкин. Одамларнинг аллақачон ишончини йўқотган ишонч телефонлари ҳақидаги теле-роликларга ҳеч ким эътибор бераётгани йўқ.