19 May 2010
05:14 - Боласини бебошликдан қайтармаган ота-она жаримага тортилади
Бугун кучга кирган қонун, тўғрироғи, Ўзбеистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига биноат вояга етмаган фарзандларини тунги клублар, кўнгилочар масканлар ва интернет ўйингоҳларига юборган ота-оналар энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдордаги жарима билан жазоланади.

Олий Мажлис Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Светлана Ортиқова ўзининг доимий минбари бўлган “Озодлик” радиосига берган интервьюсида бу ҳақда шундай деган: “...кечқурунги соат 10 дан эрталабки соат 6 гача кўчада бўлиши мана шунақа дам олиш жойларида кафе бўладими¸ бар бўладими¸ ресторан бўладими¸ ўша жойларда бўлиши¸ спиртли ичимлик истеъмол қилиш ëки гиëҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ҳоказо нохуш воқеаларга дуч келгани аниқланган. Шунинг учун қонунчилик ташаббуси субъекти Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасини киритган”.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону