14 May 2010
20:09 -
Қирғизистонда кутилмаган нарса йўқ, кутилганидек, фуқаролар уруши бошланди, холос
Бугун Қирғизистоннинг жанубидаги Ўш, Жалолобод ва Боткент вилоятларида ноқонуний Вақтли ҳукумат ва жорийдаги президент тарафдорлари ўртасида фуқаролар уруши бошланди, деб айтиш мумкин. Бу уччала вилоятда икки ҳокимиятнинг тарафдорлари нафақат муштлашишга, балки, бир-бирларига қарши қурол ишлатишгача боришди. Қирғиз агентликларининг хабарлраига кўра, 3-5 киши нобуд бўлди, 100 га яқин киши ярадор.
Ҳамма нодемократик режимлар каби, Вақтли ҳукумат ўзига қарши чиққанларни “бандитлар”, “кимларнингдир пули билан кўчага чиққанлар”, деб ҳақорат қилмоқда. Бақиев тарафдорлари эса, ўзларини конституцион тартибни тиклаш учун курашаётганлар деб айтишмоқда. Қонунчилик ва ҳуқуқ нуқтаи назаридан, уларнинг позицияси мустаҳкамроқ кўринади.