14 May 2010
21:33 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳурматли Ислом Абдуганиевич Каримовга мурожаатнома
Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ушбу мурожаатим орқали сўрайман. Менинг эътирозим тўғрими ёки нотўғрими, мени манзилимга ёзма жавоб беришингизни сўрайман.

Мурожаатимдаги эътирозлар Ўзбекистон Республикаси халқи орасида беҳисоблигидан хабардормисиз, ҳурматли Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов!

Прокуратура, ҳурматли ҳуқуқшуностлар (адвокатлар) бу менинг эътирозим тўғри ёки нотўғриликларини тасдиқлаб, менинг манзилимга ёзма жавоб беришларингизни сўрайман.

Ҳурматли Президент Ислом Абдуғаниевич Сизни номингизга тўғридан – тўғри ёзилган ариза ва шикоятларим мутлақо жавобсиз қолган бўлса, бу холатда бечора фуқаролар кимга, қаерга мурожаат қилсин, додини, шикоятини кимга айтишсин.

Ҳурматли Президентимиз И.А.Каримов, мурожаатимдаги эътирозлар билан интернет саҳифасидаги «Узметроном» мустақил сайтига 2010 йил 2 феврал куни «Я расскажу, что творят прокуроры…» деган мақола чикарилган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси томонидан менинг аризам юзасидан тупланган хужжатларни ноконуний равишда, 2009 йилда Бухоро вилояти МХХ Бошкармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3 кисми ва 167-моддаси 3 қисми билан Бухоро вилояти прокурорининг собик биринчи ўринбосари Олим Жабборович Аслоновга нисбатан қўзғатилган жиноят ишига бирлаштирилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси терговчиси Баҳром Махситовга, ушбу жиноят иши юзасидан тергов килишлик топширилган, Бахром Махситов томонидан жиноят иши юзасидан камида бир йил давомида дастлабки тергов ишлари олиб, борилган бўлсада, ҳозирги кунга қадар бир тўхтамга келинмаган ва менинг аризам юзасидан тупланган ҳужжатлар, ушбу жиноят ишига умуман алокаси булмасада, жиноят ишига асоссиз равишда кушиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган булсада, ханузгача менинг аризамга жавоб беришмайди, чунки менга нисбатан яна сохта ҳужжатлар тўплаган бўлсаларда, ҳеч қанақа исботсиз, далилларсиз, ўзларича мен танимайдиган ва улар билан умримда кўришмаган шахслардан гўёки пул талаб қилганмишман, мен ишлаган давримда, порахўр бўлсам, мени улар томонидан ҳеч қачон ишдан бўшатишмаган бўлардилар, улар билан келишиб, ишлаб юрардим.

Мен уларнинг ноғораларига ўйнамаганим учун менга нисбатан бўхтон гапларни чиқариб, менинг номимга доғ туширишган. Мен бу ҳолатни ўз ҳолига асло ташаб қўймайман. Ҳурматли Президентимиз И.А.Каримов менга нисбатан ўтказилган хизмат текширувини олиб, текшириб кўришингиз мумкин ушбу хизмат текширувида, масқарабозлик ҳужжатлар тўпланган. Мен Сизга мурожаат қилишимни сабаби шуки мен ишлаган давримда бирор бир шахсдан пул ёки бирор бир қиммат баҳо нарсаларни пора тариқасида сўраган бўлсам, мен қонун олдида жавоб беришга тайёрман, менга алам қилиши шуки, мен бирор бир шахсдан пул олмаган ва сўрамаган бўлсам, аризабозлик қилиб, юрган бўлардимми?

Менга нисбатан бўхтон ва шантаж қилган ходимлар О.Ж.Аслонов ва Ш.Муҳамедов ҳамда Ҳ.Файзиевлар менинг устимдан бирор бир шахс ариза бермасада, мени хизмат хонамга «Бухоросувокава» бош ҳисобчиси Бахшилло Темировни киритиб, бўлмаган гапларни диктафонга ёзиб олиб, мени ишдан кетишга мажбурлаб, ариза ёздириб, мени ишдан кеттиришган, мени диктафонда ёзиб олинган ёзувда, умуман пул тўғрисида гапирилмаган, агарда ишонмасангиз шахсан ўзингиз эшитиб, кўришингиз мумкин. Уларнинг гапларига асло ишонманг шахсан ўзингиз ушбу ёзувни эшитиб кўринг. Шу ёзувда мен пул талаб қилган бўлсам, мен ҳар қандай қонун олдида жавоб беришга тайёрман.

Бундан ташқари, «Бухоросувокава» бош ҳисобчиси Бахшилло Темиров мени ундан пул ёки бирор бир қимматбаҳо нарсалар сўрамаганлигим, бу ишлар менга нисбатан туҳмат эканлигини, билдириб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига бир неча бор ариза берган.

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич, прокуратура тизимидаги ходимлар Ш.Муҳамедов, О.Ж.Аслонов ва Х.Х.Файзиевлардан манфаатдор бўлиб, мени жавобгарга айлантириб, сарсону–саргардон қилиб қийнасалар, прокуратура ва прокуратура бўйлаб ҳақиқатни очмасдан, мени сарсон ва саргардон килиб, кейинчалик «узи тинчиб кетади» деган мақсадда, мени овора қилиб юриб, қонун доирасида, шикоятимни хал килмасдан вилоятма-вилоят прокуратураларига текшириш учун бериб текширишни, суньий равишда узайтириб, конуний хал қилмасдан текшириш муддатларини ноқонуний равишда чўзиб келмокдалар.

Мен бу ишни охиригача етказмасам, «касам ичиб айтаманким» тўхтамайман. Шу иш бўйича ҳукумат раҳбарлари ёки юқори турувчи прокукуратура ходимлари конуний ҳал килмасалар, мен ариза ёзишдан асло тўхтамайман.

Мен ўзимга ишониб, ҳурматли Ислом Абдуганиевич Сизнинг ўтказган сессияларингиздаги гапларингиз ҳозиргача, менинг қулогимда «Адолат бор жойда, куч бўлади» деган сўзларингизга итоат қилиб, Сизга таяниб, ишониб, мурожаат этмокдаман. Мен ҳак бўлмасам, сизга ариза ёзмаган бўлардим.

Мени аризам юзасидан бир неча йиллаб, текшириш ишлари утказиб, нима сабабдан менинг аризамга халигача жавоб беришмайди, чунки мен бу ерда 100 фоиз хакман, шу сабабли менинг аризамга жавоб беришга қўрқишади.

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатлари тўғрисида»ги конунга асосан фукароларнинг ариза шикоятларига ёзма равишда жавоб олишлари шартлиги курсатилган булсада, ушбу конун прокуратура органларига тегишли эмаслиги, улар узларини конундан хам юкори деб хисоблашади.

Бундан мақсадим шуки, шу гўзал Ўзбекистон деб аталмиш, жаннат макон Ватанни, меғнатсевар халқни, фуқароларини, ташқий душманлардан эмас, албатта ўзимиз орамиздаги ишки душманлардаги хадди харакатлари туфайли озор чекиб азобланаётган, кўп минглаб халқимизни, ич душманларнинг зўровонлигидан асраб, фаравон хаёт кечиришларига Ватан фарзанди сифатида, Сиз билан биргаликда ўз хиссамни қўшишни, Ўзбекистонда хар қандай амал харакат “Қонун доираси”да хақиқат парварлик билан хал қилинишини рўёбга чиқишини истайман. Инсонлик бурчимдан келиб чиқиб, бу йўлда равон юришга, ўзимиз орамиздан чиқиб, ўз халқимизга зўравонлик қилаётган ҳар қандай зот у раҳбарми, у амалдорми ёки оддий одам бўлишига қарамай, юлғичлик қилмай, ноқонуний манфаатдорликга чек қўйиб, қонун доирасида ишлаб яшашини хоҳлайман.

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич, ишонаманки мурожаатимдаги эътирозлар, далил исбот билан, керак бўлса юзма–юз кўришиб, масалани ҳал этилишида иштирок этишимда ишонган ҳолда, мурожаатномамга жавоб қайтарилади, ана ўшанда ишки душманларимиз бўлмиш мансабларини суистеъмол қилиб, жавобгарлардан манфаатдор бўлиб, гуруҳлар тузиб, прокуратура системасига футур етказаётган, фуқароларни ариза ва шикоятларини мутлақо ночор аҳволга солиб, қонундан ҳам қўрқмай, Оллоҳдан ҳам қўрқмай ўзлари қонун қўриқчиси бўлишларига қарамай, фуқароларни оч-яланғоч қолдириб, фуқарони ҳақ эканлигини тан олмай, сарсон-сангардон қилиб, тамоша қилиб турган, Ш.Н.Муҳамедов, О.Ж.Аслонов, Х.Х.Файзиев ва бошқалар вазифаларини одилона бажарсалар ажаб эмас, деб биламан. Ўзбекистон ҳалқини шундай бугунгидай кўп томонлама фаравон ҳаётга етаклаб келишга сазовор бўлган, йўл бошчи сифатида, мен йўқлаган камчиликларни бартараф этишда, ўзимиздан чиққан ички душманларни бартараф этишда, ваколатингиздан келиб чиқиб, бефарқ бўлмайсиз ва бефарқ бўлишингизга ишонч хосил қиламан деб,

Ватан фарзанди сифатида курашувчи, мурожаатнома ёзиб Сиздан ва ҳамкасбларимдан, халқимдан ёзма жавоб кутиб, келажакда халқ, Давлат хизмати учун тайёр турган мен юқорида айтиб ўтилган манзилда яшовчи

Ўткир Соҳибов
Бухоро вилояти Бухоро шаҳари
Ўзбекистон мустақиллиги кўчаси, 46/5-уй, 9-хонадон
Телефон: 222-35-45, + 998 (65) 717-07-57

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону