14 May 2010
14:18 -
Қирғизистоннинг жанубида кеча нотинч эди, бугун эрталаб ҳали тинчлик
Кеча Ўш, Жалолобод ва Боткент вилоятларида президент Қурмонбек Боқиевнинг тарафдорлари митинглар уюштиргани, улар Жалолободда ўз ҳокимини тайинлагани ҳақидаги маълумотлар фронт хабарларини эслатарди. Халқнинг кучи билан ҳокимиятга келганини айтишни яхши кўрадиган Вақтли ҳукумат раҳбарлари асабийлашиб, кечаги митингчиларга нисбатан ҳоқоратомуз сўзлар ишлатишгача боришгани кўрсатмоқдаки, улар митинг ўтказишни фақат ўз тарафдорларининг ҳаққи деб ҳисоблашади.
Шундай бўлса ҳам, таҳликага тушган Вақтли ҳукумат Боқиев тарафдорлари билан мулоқот ўтказиш учун ўз вакилини тайинлашга мажбур бўлди. Мулоқотнинг натижалари ҳақида ҳали хабарлар йўқ. Уччала вилоятда ҳам бугун эрталаб тинчлик. Нотинчликлар тушдан кейин бошланса керак.
Қирғизистондаги жараёнлар “Ҳаракат” сайтида башорат қилинганидек бормоқда, дейди мухбиримиз. Энди, Вақтли ҳукумат, қайси баҳона билан бўлса ҳам, митингларни куч билан тўхтатса, аввалги ҳукуматлардан фарқи йўқлигини кўрсатади. Митингларга йўл қўйиб берса, бу нотинчликлар тезда фуқаролар урушига айланади.
Ҳали ҳам кеч эмас, Вақтли ҳукумат “Бирлик” Партиясининг 15 апрелдаги баёнотида берилган таклифларни қабул қилиб, мамлакатдаги жараёнлари конституцион йўлга солиши керак.