12 May 2010
01:43 -
Прокурор журналист Хайрулла Ҳамидовни 7 йилга қамашни талаб қилмоқда
Шу йилнинг 22 январида радикал диний жамоа тузиш ва жамоат тинчлигини хавф остида қолдириш сингари жиддий айблов билан ҳибсга олинган журналист Хайрулла Ҳамидов ва унинг шериклари утидан бораётган маҳкама музокара фаслига кирди. Жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани суди маҳкамасида Тошкент вилояти прокурори ёрдамчиси журналистга узил-кесил етти йиллик қамоқ жазоси белгилашни сўради. Бу ҳақда хабар тарқатган Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи Хайрулладан ташқари яна 19 нафар диндорга 3 йилдан 7 йилгача, 10 шахсга 6 йил ҳамда 4 кишига уч йилдан қамоқ жазоси сўралганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, диндорларнинг 39 кишидан иборат мазкур гуруҳи “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, диндорларнинг 39 кишидан иборат мазкур гуруҳи “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланмоқда.