12 May 2010
01:07 -
Имомали Раҳмон Ислом Карим зўровонлигини тўхтатганидан миннатдор
Тожик матбуотида Президент Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва ўзбек ҳукуматидан миннатдорчилиги акс этган номаси чоп этилди. Ўзбекистон томонидан турли баҳоналар билан тутиб турилган темир йўл вагонларининг қўйиб юборилиши муносабати билан билдирилган миннатдорчиликда Ислом Каримнинг ўз вақтида принципиал қарорга кела олувчи раҳбар экани таъкидланади.
Маълум бўлишича,Тожикистоннинг ночор Кўлоб минтақасига ўтказиб юборилаётган тожик вагонларига ун ва бошқа озиқ-овқат товарлари юкланган. Ўтган ҳақтада Тожикистон ҳукумати раҳбарларидан бири Муродали Алимардон еткачилигидаги делегация Тошкентга келиб, бу борада бирор натижага эриша олмай қайтиб кетганди.
Аммо, Тожикистонниннг ЕХҲТдаги вакили бу ташкилотнинг Венадаги мажлисида Ўзбекистон ҳукумати устидан арз қилгач, Ислом Карим дарҳол “ўз вақтида тўғри қарор қилувчи раҳбар” бўлиб қолди.