12 May 2010
02:39 -
Тошкентда автобус портлади, маҳаллий матбуотда одатий сокинлик
Ўрис ахборот агентликларининг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манбага таяниб берган хабарида Тошкентда йўловчи автобус портлагани ва воқеа жойида 6 кишининг ҳалок бўлгани, ўнлаб шахсларнинг жароҳат олгани айтилади. Бироқ хабарда воқеа жойи ва вақти ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Мазкур хабардан сўнг “Ҳаракат” мухбирлари воқеа тафсилига аниқлик киритшга уринди ва ҳодиса шоҳидлари билан суҳбатлашди.
Ҳамза М., Бектемир тумани Ж. Тошкандий кўчасида яшовчи фуқаро:
- Кун ботиш арафасида Сувсоз ва Жамил Тошкандий кўчаси кесишмасида ЛАЗ русумли автобуснинг газ баллони портлаши натижасига автобус ўртасидан иккига бўлиниб кетди. Автобус устига ўрнатилган олтита газ баллонининг биттаси портлади, ўша ердаги миршабларнинг таъкидалиша, 6 кишининг жасади сочилиб кетган, яна 15 кишини тез тиббий ёрдам машиналари олиб кетди. 2,5 соатга яқин ҳаракат тўхтатилди, автобус бўлакларини махсус авария машиналари судраб олиб кетди. Солдатскийга кетадиган автобус экан.
Расул А. , Ҳамза тумани Қўйлиқ-1 массивида яшовчи фуқаро:
- Мен ҳамма жойни мелисанинг машинаси ўраб олган пайтда бордим, 8 та скорий машиналарни санадим. Автобус ғилдиркалари отилиб кетган, автобуснинг олд томони ёмғир ёғаётган бўлишига қарамай ҳали ҳам ёниб ётган эди. Пожарнийлар ўчиришга уринаётганди, кўп одам ўлган, Тўйтепанинг автобуси дейишди. Ҳалиги Бектемир районининг военкомати (Бектемир тумани Мудофаа ишлари бўлими биноси назарда тутилмоқда - Ҳаракат ) олдида. Ўша ердан 400 метрлар нарёқда блок-пост бор. Кейин сув сепадиган машиналар йўлларни ювиб ташлади.
Суриштирувлар давом этмоқда, тафсиотлар кейинги хабарларимизда. Маҳаллий матбуот, радио ва телеканаллар одатдагидек мум тишлаган.
Портлаган автобус айнан расмда кўрсатилган эски автобуслар туркумидандир.