12 May 2010
00:33 -
Конрад Аденауэр жамғармаси яна пулининг бир қисмини ҳавога совурмоқчи
Германиянинг мунтазам мамлакатимиз ҳукумати ноғорасига ўйновчи Конрад Аденауэр жамғармаси томонидан Ўзбекистон электрон ОАВлар Ассосиацияси таркибига кирувчи НТТ телеканалига йирик миқдорда грант маблағи ажратилиши маълум бўлди. Бу ҳақда жамғарма маъмурияти Ассосиация раҳбарларидан бири, медиа магнат Фирдавс Абдухолиқов билан учрашувда аҳдлашишган. Грант миқдори аниқ бўлмаган мазкур келишув борасида НТТ ходимлари изоҳ беришни исташмади.