11 May 2010
21:21 -
“Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистоннинг нефть-газ имкониятлари кўргазмаси ва “Ҳаракат”нинг таҳлили
Тошкентда бугун 14-чи марта очилаётган кўргазманинг номи - “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2010”. Бу кўргазма “Ўзбекнефтгаз” ва Буюкбританиянинг “I.T.E. Exhibition & Conferences Ltd” номли халқаро кўргазмалар компанияси тарафидан уюштирилди, дейилади расмий хабарларда.
Кўргазманинг очилишида “Ўзбекнефтгаз” раиси У.Назаров мамлакатимизда президент Ислом Карим раҳнамолигида нефть-газ соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлабди.
Ислом Карим шундай қилаётган бўлиши мумкин, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, ҳамма соҳларда инқироз ичига кириб бораётган Ўзбекистонни қутқаришда нефть-газ асосий роль ўйнай олмайди. Чунки, Ўзбекистонда нефть ўз эҳтиёжлариимздан ортмайди. Табиий газ имкониятларимиз бироз яхши. Аммо, аввалги хабаррларимизда билдирлганидек, Туркманистоннинг газ заҳиралари 8-9 трилион куб метр бўлса, Ўзбекистонники атиги 1,8 трилион куб метрдир. Эслатиб ўтамиз, Туркманистон аҳолиси 4,4 миллион, Ўзбекистон 30 миллионга яқинлашиб келмоқда. Яъни, Ўзбекистоннинг имкониятлари қўшнимизга нисбатан жуда оз.
Ҳар қандай шароитда ҳам, бугун Тошкентда очилган каби кўргазмалар керакли. Аммо, Ўзбекистон ва унинг президенти Ўзбекистонни ҳозирги аҳволдан олиб чиқадиган стратегик йўналишлар устида ўйлаши керак. Минг афсуски, Ўзбкестонда ҳали ҳеч ким, “Бирлик”дан ташқари, булар ҳақида ўйлаётгани ҳам йўқ.
“Бирлик”нинг таклифлари билан қизиқадиганлар бу партиянинг Таъсис қурултойида қабул қилинган резолюциялар билан танишишлари мумкин. Улар “Ҳаракат” журналининг 2003 йилга оид 4-чи сонида берилган. Журналнинг ҳамма сонлари ушбу сайтда бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения