04 August 2004
03:00 - 23:00 - ФКБ, Моссад ва Интерполнинг таклифи рад килинди 17:00 - Ўзбекистон темир йўл транспорти хориж сармоясига мухтож - Сунъий айбловнинг наманганча усули - Сўмга нисбатан валюталарнинг давлат курси
23:00 - ФКБ, Моссад ва Интерполнинг таклифи рад килинди


Тошкентдга ФКБ, Моссад ва Интерполнинг таклифи рад килинди

Тошкентда рўй берган террорчилик ходисалари юзасидан текширув олиб боришда ўз ёрдамларини таклиф килган Исроил махсус хизмати, АКШнинг Федерал кидирув бюроси ва халкаро Интерпол ташкилотларининг мурожаатлари Ўзбекистон тарафидан рад килинди. Бу хакда маълум килган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати рахбари Светлана Ортикова хоним террор окибатларини бартараф этишда махаллий хукукни мухофаза килиш идораларининг айни дакикалардаги фаолиятига изох бермаган. Шунга карамай НТВ, Ассосайшед-пресс сингани оммавий ахборот воситалари Федерал кидирув бюросининг айрим одамлари Ўзбекистонга келгани-ю текширишларда катнашаётганини ёзишмокда.

Аммо айтиш мумкинки, Тошкентда мазкур террор юзасидан яна огохликка даъват этувчи кампания бошланди, дейди мухбиримиз. Оммавий ахборот воситалари “хеч кимга бермаймиз” сени Ўзбекистон кабилидаги маколаларини чоп этишаётган бўлсалар, миршаблар Тошкентда пропискада бўлмаган юртдошларини таъкиб килишда давом этмокда.

17:00 - Ўзбекистон темир йўл транспорти хориж сармоясига мухтож


Бугун, 4 августда республика матбуотида Ўзбекистон Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари давлат-акциядорлик компаниясини бошкаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўгрисида"ги карори эълон килинди. Махкама раиси Ислом Каримов имзолаган мазкур карорда у "...хусусийлаштириш, монополиядан чикариш жараёнларини чукурлаштириш ва транспорт хизматлари бозорида ракобат мухитини шакллантириш, юк ва йўловчилар ташиш бўйича хизматлар даражасини ва сифатини ошириш, темир йўл транспортини бошкариш тузилмасини макбуллаштириш максадида" кабул килингани айтилади.

Карорда республика темир йўл транспортига хорижий сармоядорлар ва уларнинг сармояларини жалб этиш кераклиги бир неча марта тилга олинган. Лекин инвесторларнинг бу ерга келиши Ўзбекистон хукуматининг хохиш-иродасига эмас, балки сармоя эгаларининг азму карорига богликдирки, мавжуд ижтимоий-иктисодий бекарорлик хамда маъмурий босим шароитида уларнинг Ўзбекистонга келишга кўзлари учиб тургани йўк.

Сунъий айбловнинг наманганча усули


Хукук химоячиларининг хабарига кўра, кеча, 3 августда Наманган шахар жиноий ишлар судида "Эрк" партиясининг Наманган вилояти ташкилоти рахбари 71 ёшли Fуломжон Холматов устидан суд жараёни бошланиб, бугун давом эттирилди. 17 майда хибсга олинган ва эртасига оила аъзоларининг кафолати билан шартли эркинликка чикарилган F.Холматов Ўзбекистон Жиноят кодекси 270-моддасининг 1-банди билан гиёхванд ўсимлик ўстиришда айбланмокда.

Гап F.Холматовнинг каровсиз ётган дала-ховлисида, унинг ибораси билан айтганда, "ўзи ўсиб чиккан" 12 туп кўкнори ўсимлиги хакида бормокда. Аслида бу, хукук химоячиларига кўра, F.Холматовнинг сиёсий фаолиятига панд бериш учун махсус хизматларнинг кўлланган кирдикоридир.

Бизга колса, мазкур айбловни номакбул шахслар хамёнига наркотик модда ташлаб, уларга сунъий айб кўйиш амалиётининг такомиллашган, наманганча усули деб атаган бўлардик.


Сўмга нисбатан валюталарнинг давлат курси
(3 август, сешанба маълумоти)


1 доллар ($) = 1027 сўм 47 тийин; 1 евро = 1239 сўм 54 тийин; 1 рубль = 35 сўм 31 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1029 сўмга сотиш ва 1032 сўмга харид килиш, 1 еврони эса 1241 сўмга сотиш ва 1259 сўмга харид килиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону