03 August 2004
03:00 - 21:00 - Худкушлар Козогистон фукароларими? 17:30 - "Хизб ут-Тахрир" раддия берди - Суд номаълум муддатга кечиктирилди, курбонлар сони ортти
21:00 - Худкушлар Козогистон фукароларими?


Тошкент шахрининг туман хокимликларида махалла фаолларига билдиришларига караганда, 30 июль куни Ўзбекистон Бош прокурорлигида, АКШ ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихоналари олдида ўз-ўзини халок килган камикадзелар (худкушлар) Козогистон фукаролари бўлишган.

Бу чин маълумотми ёки вокеани чалкаштиришга каратилганми, келажак кўрсатади.

17:30 - "Хизб ут-Тахрир" раддия берди


Бугун "Хизб ут-Тахрир"нинг Лондондаги идораси 30 июль куни Тошкентда бўлган портлашларга бу исломий партиянинг алокадорлиги тўгрисида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ўтган кундаги интервьюсида килган иддаоларини буткул ва катъиян рад этган. Унинг вакили Имрон Вохид Би-Би-си мухбирига ўз партияси хеч качон зўравонлик хатти-харакатларига кўл урмаслигини, факат ва факат сиёсий кураш олиб боришини таъкидлаган.

Имрон Вохиднинг айтишича, "Хизб ут-Тахрир"нинг Ўзбекистондаги аъзолари бу ердаги режимнинг аёвсиз репрессиялари остида фаолият олиб боришмокда. Шу сабабли партия рахбарияти уларнинг хавфсизликлари хакида кайгуришади. "Хизб ут-Тахрир" халкаро ташкилот бўлиб, мусулмон дунёсида ўзининг рахбариятига эга. Бу рахбарият Ўзбекистондаги "Хизб ут-Тахрир" аъзолари билан мунтазам алокада ва улар фаолиятини кузатиб боради хамда йўналтиради.

Радиога кўра, "Хизб ут-Тахрир" вакили бундай деган: "Биз жамиятни зўравонликлар эмас, балки фикр, гоя ўзгартиради деб ишонамиз. Зўравонлик ва террорни кўллаб кувватлаётган Ўзбекистон режимидир. У бегунох одамларни террор килмокда, минглаб аъзоларимизни кийнокка солмокда, камокларга ташламокда. Улар хар куни Ўзбекистонда зўравонлик ва террор билан юзма-юз келишмокда. "Хизб ут-Тахрир" мафкураси эса бундай зўравонликларни катъиян истисно килади."

Суд номаълум муддатга кечиктирилди, курбонлар сони ортти


Шу йил март охири - апрель бошида Тошкент ва Бухорода бўлган портлашларга алокадорликда айбланаётган 15 фукаро устидан Ўзбекистон Олий судида бўлаётган суд жараёни бугун номаълум муддатга кечиктирилди. Бунга гўё адвокатлардан бири - Сиддикованинг касал бўлиб колгани сабаб бўлган.

Кузатувчилар аслида мазкур суд жараёни янги тузилиб, 31 июлда ўз мажлисини ўтказган хукумат комиссиясининг ўша портлашлар билан 30 апрелдаги Тошкент портлашлари бир занжирнинг халкалари экани тўгрисидаги хулосасидан келиб чиккан кўрсатмасига кўра тўхтатилганини кайд этдилар.

Ички ишлар вазирлигининг бугун таркатган хабарига кўра, 30 июль портлашларида халок бўлганларнинг сони биттага ошди. Ма’лум бўлишича, ўша куни ярадор бўлган миршаблардан бири ўлган. Шу билан, террористларни хисобга олмаса, 30 июль курбонларининг сони тўртга етти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону