29 April 2010
12:00 - Терроризмда айбланаётган ўзбек Қарағандада ушланди
Ўзбекистон фуқароси, 36 ёшли Сайидаҳмад Холматов Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида ушланганини шу вилоят милициясининг матбуот хизмати ходими Роза Ибилдиева маълум қилди, дейилади Новости-Казахстан агентлигининг хабарида.

Сайидаҳмад Холматов Андижон вилояти Жалақудуқ туман ички ишлар бошқармаси тарафидан 2009 йил август ойида қидирувга берилган экан. Унга терроризм, конституцион тузумга тажовуз, миллий, ирқий, диний душманлик уйғотиш, ҳамда экстремистик, айримчилик ва фундаментализмни тарғиб қилувчи ташкилотлар тузиш каби айблар қўйилган. // CA-News

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону