29 April 2010
00:19 - Тожикистон 12 йиллик мактабга ўтади
Бугун Тожикистон парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Вакиллар Мажлиси 2016 йилгача 12 йиллик ўрта таълим системасига ўтиш ҳақида қонун қабул қилди, дейилади Азия-Плюс агентлигининг хабарида.

Парламент сессиясида Таълим вазири Абдуджаббор Раҳмонов кўп давлатлар шундай системага ўтганларини айтиб, мисол сифатида ҳамма болтиқбўйи мамлакатлари ҳамда Ўзбекистон, Молдова, Украина, Гуржистон ва Қозоғистонни тилга олибди.

2016 йилдан бошлаб Тожикистонда уч босқичли таълим системаси яратилади: 1-5 синфларда бошланғич таълим, 6-10 синфларда асосий таълим, 11-12 синфларда танланган фанлар бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.

12 йиллик таълим системасига ўтиш билан Тожикистонда ўқувчилар сони 360 мингга ортади, бу 12 минг янги синф демакдир. Қўшимча 37 минг ўқитувчи ҳам керак бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону