27 April 2010
08:20 -
Киевга келган Путин ўзини президентдек тутмоқда, ҳамма нарса Қораденгиз Флотининг тақдирини ҳал этишга қаратилган
Австрия ва Италига қилган сафаридан қайтаётиб, кеча кечқурун Киевга ишчи ташрифи билан келган Россия Бош вазири Владимир Путинни дарҳол Украина президенти Виктор Янукович қабул қилди. У эртага Украина Бош вазири Николай Азаров билан ҳам учрашади.
Эртага иккала мамлакатнинг парламентлари Севастопалдаги русларнинг базасини яна 25 йилга қолдириш ҳақидаги шартномани синхрон равишда ратифакикация қилишга киришишларидан олдин, Владимир Путин украинларга психологик босим уюштирмоқда. У Украинга оламшумул лойиҳалар таклифи борлигини, улардан бири Украина билан ўртоқ атом холдинги қуриш эканлигини очиқлади.
Лекин иккала парламентнинг бараварига Украина-Россия шартномасини ратификация қилиши осон бўлмайди. Русларнинг Давлат Думаси ҳеч бир муаммосиз Путиннинг бўйруғини бажариши ва Шартномани ратификация қилиши шубҳасиз. Аммо Украинанинг Олий Радасида зарғалдоқчилар бирлашишга бошладилар. Охирги йили душманга айланб бўлган Юшченко билан Тимошенко ҳатто учрашув ўтказдилар. Демак, Виктор Янукович Шартномани тасдиқлатиш учун қаттиқ уриниши керак.
Хуллас, эртага Россия-Украина муносабатлари нуқтаи назаридан тарихий кун бўлади.