27 April 2010
13:16 - Қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари қаерга ғойиб бўлди?
Ақаев ва Боқиев замонида уларнинг ҳар бир қадами қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан назорат қилинарди. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу иккки президент ҳукмронлик қилган йиллари инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган ҳолларни бутун дунёга эълон қилишар, дунёдан ёрдам исташар ва баъзи ҳолларда ижобий натижаларга эришишарди. Энг муҳими, улар ҳокимият қилаётган ишларнинг мавжуд қонунлар доирасида бўлишига эришиш учун доимо кураш олиб боришарди.

7-8 апрель кунлари Қирғизистонда давлат тўнтариши бўлди. Халқ тарафидан сайланган президент ва парламентнинг ваколатлари ҳеч қандай қонуний ваколати бўлмаган Вақтли ҳукумат таарфидан бекор қилинди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг эса, ҳеч овози чиқмади.

Орадан бир ҳафта ўтгач, 15 февраль куни 24.kg агентлигида матбуот конференцияси ўтказган Ноҳукумат Ташкилотлар Ассосиациясининг президенти Тўхтаойим Уметалиева биринчи марта бу мавзуга эътибор бериб, “Вақтли ҳукумат ўз ваколатларини иложи борича тезроқ қонунийлаштириши керак. Вақтли ҳукумат вакиллари мансаб бўлиб олиш ишини тўхтатиб, тезда мавжуд парламент билан мулоқот бошлашлари лозим” деди ва шу билан Вақтли ҳукуматнинг номаъқул ишларига, унинг ўзи ноқонуний орган эканлигига имо қилди. Ваҳолангки, Ақаев ва Боқиев замонида қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматни ҳеч бир имо-ишорасиз, очиқча танқид қилишарди.

Қирғизистонда ҳокимиятнинг ноқонуний алмашишига кўз юмган қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари ўз обрўларини бир пул қилганларини ҳали тушуниб етмаяптилар. Яқинда кўрамиз, янги ҳокимият инсон ҳуқуқларини поймол қилишда аввалги режимлардан қолишмайдиган ишлар қилишга бошлайди. Ўшанда ҳуқуқ ҳимоячиларининг овози чиқиб қолса, уларга қулоқ солувчилар кам бўлади. Чунки, ҳозир улар энг катта қонун бузилиш ҳолига кўз юммоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону