27 April 2010
02:30 -
Пойтахтнинг эски шаҳар қисмида вайронгарчилик: кишиларнинг оҳи кўкка чиқмоқда
Бугун Тошкентнинг эски шаҳар қисмида бошланган вайронгарчилик, яъни ҳукуматнинг аҳоли турар-жойлари, савдо дўконлари ва маиший иншоотларни бузиб бошлагани аҳоли ўртасида норозиликни келтириб чиқарди. Воқеа шоҳидларига кўра, савдо мажмуалари судсиз-сўроқсиз бузилаётган тадбиркорлар турли йўсинда норозилигини намойиш қилмоқда. Ҳатто айримлар булдозъерлар остига ўзини ташлашга уринмоқда. Миршаблар атрофни ўраб олишган.
Гап шундаки, икки кун аввал бу ерга Бош вазир Шавкат Мирзиёев таширфи буюрган ва “Чорсу” (собиқ Москва) меҳмонхонасидан косиблар маҳалласига қадар масофада бир қанча иншоотларнинг қад ростлаши лозимлиги, шу боисдан бу ердаги объектларнинг барчаси бузилиши ҳақида кўрсатма берган. Ҳеч бир компенсация ёки тўловларсиз мулкларидан ажралаётган аҳоли нима қиларини билмаяпти, дейди воқеа шоҳидларидан бири.