27 April 2010
02:06 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов Навоийдаги колонияга ўтказилди
Аввалги хабарларимизда Пскент туманидаги манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакили Ғанихон Маматхоновнинг жазони ижро этиш муассасасига, тўғрироғи, зона деб аталадиган қамоқхонага қайтарилиши ҳақида хабар қилгандик. Ҳозирда маълум бўлишича, Ғанихон Маматхонов Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББга қарашли Навоий вилояти Қизилтепа шаҳри жойлашган 64/49 сонли қамоқхонага ўтказилган.
Ғанихон Маматхонов Пскентдаги манзил-колонияда «Ҳаракат» мухбири билан учрашган, бир неча марта “Озодлик” радиоси мухбирларига телефон орқали интервью берган. Манзил-колонияда учрашувлар ўтказиш, мобил телефон ишлатиш мумкин. Аммо, шундай бўлса ҳам, бу учрашув ва интервьюлар муассаса тартибини бузиш деб топилган ва ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқхонага жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ғанихон Маматхонов жиноят ишлари бўйича Охунбобоев туман суди (судья Нуриддин Қодиров) ҳукми билан фирибгарлик ва пора беришга уринишда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Шу йилнинг 13 январида жиноят иши Фарғона вилояти судининг апеллация босқичида кўрилиб, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.