27 April 2010
03:24 -
Ўзбекистонда “вилоят фаоллари йиғилиши” деб аталадиган мажлисбозлик кампаниясининг навбатдаги босқичи бошланди
Маълумки, Ўзбекистон собиқ Совет анъаналарини давом эттириб, ҳар бир кварталда ҳеч кераги бўлмаган “вилоят фаоллари йиғилиши” номли тадбирлар ўткади. Совет замонида тадбирнинг номи бироз бошқачароқ бўларди: партия-хўжалик активи йиғилиш.
Расмий хабарга кўра, бугун Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари фаоларининг 2010 йил биринчи чораги якунлари ва қилинадиган ишларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтган. Ваҳоланки, яқиндагина 2009 йил натижаларига бағишланган йиғилишлар тугатилганди.
Бугунги хабарларда, аввалари ҳам бўлгани каби, мажлисни бошқарган вилоят ҳокимларидан бошқа биронта одамнинг исми тилга олинмайди. Вилоятларда халқнинг фаровонлигини ошириш учун оламшумул ишлар қилинаётганини кўрсатувчи бирорта ақло расо одам ишонмайдиган рақамлар келтирилади.
Арзимаган жузий камчиликлар борлиги ҳеч бир рақамларсиз икки гап ўртасида эслатиб ўтилади. Табиий, ишсизлик туфайли чет элларда меҳнат муҳожирлари сифатида мардикорлик қилаётган миллионлаб ўзбеклар борлиги, улар ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоядан четда қолганлари мутлақо тилга олинмайди. Вилоят аҳолисининг асосий қисми ўша меҳнат муҳожирларининг ёрдами туфайли ҳаёт кечириаётгани учун уларга миннатдорчилик ҳам билдирилмайди
Иккала вилоятдаги йиғилиш бўйича иккита хабар тахминан бир хил сўзлар билан якунланади: вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Бу “аниқ вазифалар” нимадан иборат эканлиги ҳам айтилмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения