25 April 2010
02:51 - Остонада пост-коммунистик шанбалик
Бугун Қозоғистоннинг пайтахти Совет йилларини эслатарди. Ҳамма шанбаликда. Парламент, ҳукумат, Бош прокуратура ходимларидан тортиб Улуғ ватан уруши ветеранларигача ҳамма кўчада эди. Табий, Нур Ватан Партияси раҳбарияти ва оддий фаоллари ҳам Остона кўчаларида, ҳаммаёқни тозалашди, супуришди. 3 мингга яқин кўчат ҳам ўтқаздик, дебди шаҳар ҳокими Имангали Тасмагамбетов Казинформ мухбирига.

“Бечора” Нурсултон Назарбой расмий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлгани учун шанбаликда иштирок этолмаган. Акс ҳолда, у енгини шимариб, улуғ Ленин яратган анаъананинг давомчиси эканлигини кўрсатиб тер тўккан бўлармиди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону