25 April 2010
04:16 -
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди
Бугун Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги Савай темир йўл бекатидан қўшни Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Ёрдам 30 тонна ун, 200 тонна минерал ўғит, 150 тонна цемент, қурилиш материаллари, кийим-кечак, дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқа материаллардан иборат.
- Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Қирғизистонга ёрдам қўлини чўзгани учун Ўзбекистон президенти ва ҳукуматидан беҳад миннатдормиз, - дебди ЎзА агентлиги мухбирига Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Муҳаммад Қосималиев.