25 April 2010
01:44 -
Россия Украина ва Қирғизистон билан яқиндан шуғулланмоқда
Cўнгги ойлар-кунларнинг воқеалари буни аниқ кўрсатиб турибди. Қуйидаги икки хабар ҳам шу фикрни тасдиқлайди.
Икки кун аввал Россия президенти Дмитрий Медведев Россиянинг Қораденгиз Флотини Севаастополда яна 25 йилга қодиришга келишиб келган эди. Россия бош вазирининг матбуот котибияти маълум қилишича, Владимир Путин келаётган душанба куни Украинага ишчи ташриф билан борар экан. Темирни қизиғида бос деганларидек, зарғалдоқчиларнинг тарқоқлиги, ҳозир саросима ичида ҳам эканлигидан фойдаланиб, Россия сўнгги йилларда Европага яқинлашиб бораётган Украинани қайтадан қучоғига тортиб олмоқчи.
Россия президенти маъмуриятининг раҳбари Сергей Наришкин бугун Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Феликс Кулов билан учрашгани ҳам бежиз эмас. Руслар Бишкекдаги Вақтли ҳукумат ўзича ҳеч нарсага қодир эмаслигини, унинг ичида тажрибали сиёсатчилар йўқлигидан хавотирда бўлсалар керак. Шунинг учун улар Феликс Кулов билан ҳам юксак даражада мулоқот қилиб, келажакда Қирғизистон бошига ўтқазиладиган одамларни бирма-бир кўриб чиқмоқдалар.
Унутмайликки, Феликс Кулов Қирғизистонни ҳозирча Россия ва Белорусиядан иборат бўлган Иттифоқ давлатига қўшиш бўича референдум ўтказиш таклифи билан чиққан одам. Яъни, русларнинг одами. Горбачев замонида умумий эйфорияга берилиб бўлса керак, у демократия тарафдори ҳам бўлгандек ҳаракатлар қилди. Лекин, аслида, табиати билан демократиядан узоқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения