24 April 2010
04:44 - Илҳом Алиев отасининг масхарабозлигини давом эттирмоқда
Бугун Озорбайжон президенти Илҳом Алиев Мудофаа вазирлигида армия қурилиши масалаларига доир йиғилиш ўтказди, дейилади Озарбайжоннинг расмий ахборот воситалари тарқатган хабарда.

Йиғилишда нутқ сўзлаган Илҳом Алиев мамлакат қуролли кучларини мустаҳкамлаш масаласи Озорбайжон ҳукуматининг диққат марказида экани, сўнги 5-6 йил ичида армия учун ажратилаган маблағ 10 баравар ортгани, ҳарбий саноат ривожланаётгани, чет элдан кераклича ҳарбий техника сотиб олинаётганини гапирган. Лекин, нима учун Арманистон тарафидан босиб олинган Озорбайжон ҳудудининг 20 фоизи 17 йилдан бери озод қилинмаётганининг сабабларини тилга ҳам олмаган. Қандай қилиб тилга олсин, агар бу мавзу кўтарилса, Озорбайжон ҳукумати бу йўналишда ҳеч нарса қилмаётгани маълум бўлади.

Илҳом Алиев ўзидан олдин президент бўлган отаси, собиқ КГБчи Ҳайдар Алиев каби мамлакат нефтини сотишдан тушган катта даромадни ўз командаси билан ўзлаштириш билан овора. Унинг қўлидаги оммавий ахборот воситалари эса, улуғ доҳий Илҳом Алиев бугун бўлмаса ҳам эртага Озорбайжоннинг ҳамма ерларини озод қилади деб миллатни алдаш билан машғул. Дарвоқе, улар ҳам ўша нефтдан келган даромад ҳисобига яшайдилар. Сони 50-60 та етиб қолган “демократик” партиялар эса, бир-бирлари билан олишишдан бошқа нарсани билишмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону