24 April 2010
04:21 - Украинада Регионлар Партиясининг янги лидери президент Януковичнинг одами
Бугун Киевда Регионлар Партиясининг XII қурултойи бўлиб ўтди. Партиянинг аввалги раиси Виктор Янукович президент бўлиб сайлангани туфайли партияга янги раис сайланди. Виктор Януковичнинг таклифи билан Николай Азаров партиянинг янги раиси бўлди. Бу одам ҳозир Бош вазирлик лавозимида ҳам ўтирибди. Януковичнинг ўзи эса, партиянинг фахрий раиси бўлиб қолди.

Аввал ҳокимиятда, ҳозир эса мухолифатда бўлган зарғалдоқчилардан фарқли ўлароқ, Регионлар Партиясида тарқоқлик, бошбошдоқлик йўқ. Бу партия айнан шу сифати туфайли президентлик сайловида ғалаба қозонди, ҳозир ҳукумат ҳам, феълан парламент ҳам, унинг қўлида.

Тўғри, бу партия демократик принциплардан узоқ бўлган ташкилот, у энди Украинанини ҳам демократиядан узоқлаштиради. Аммо, демократия шиорлари остида анархия йўлидан кетган зарғалдоқчилар ҳам қораланиши керак. Бир-биридан фарқи оз бўлган зарғалдоқчи гуруҳлар демократиянинг анархиядан фарқини аввалроқ фаҳмлаб ўз вақтида бир партияга бирлашса эди, Украина яқин келажакдаёқ Европа Иттифоқида бўларди.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг мухолифатни бир ташкилотга бирлаштириш йўли билангина Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар қилиш мумкин деган сўзлари мутлақо тўғри эканлиги Украина мисолида яна бир марта намоён бўлди.

Расмда – Николай Азаров ва Виктор Янукович.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону