24 April 2010
07:23 -
Боғдоддаги портлашларда 64 киши ўлди, ўлганлар ҳам ўлдирилганлар ҳам мусулмонлар

Бундай воқеалар, минг афсуски, Ислом дунёси учун оддий ҳолга айланмоқда. Ироқдан ташқари, Афғонистон ва Покистонда ҳам бунга ҳамма кўникиб бўлди. Бунинг устига, Афғонистон ва Покистонда суннийлар суннийларни ўлдириш билан овора.
Аслида, воқеаларнинг асл сабаби динда эмас, турли гуруҳлар манфаатларининг зиддиятда. Шундан келиб чиқиб, тушуниш лозимки, динлар, хусусан Ислом дини ҳам турли гуруҳларнинг манфаатлар қарама-қаршилигидан келиб чиқадиган муаммоларни ечишга қодир эмас. Қолаверса, диннинг вазифаси бу каби муаммоларни ечиш ҳам эмас.
Давлатлараро, гуруҳлараро муаммоларни ечиш сиёсатчиларнинг иши, бу куннинг энг самарали ечим йўллари эса, демократик принципларга асосланган йўллардир.
Аммо, Ислом дунёси буни тушуниб етгунча ҳали кўп қон оқади.