24 April 2010
01:30 - Россия Қора денгиз флотини Оқ денгиз флотига айлантирмоқчи, иккинчи совуқ уруш бошланди ҳисоб
Туркия турклари ҳам биз Қора денгиз деб биладиган денгизни Қора денгиз дейишади. Аммо, Ўртаер денгизини Оқ денгиз деб аташади. Шу хабаримизни тушуниш учун билиш керакки, Сурия ва Исроил Оқ денгизга чиқади, уларнинг шу денгиз соҳилида ҳарбий базалари бор. Табиий, Суриянинг базаларини Исроилнинг замонавий жиҳозланган базалари билан солиштириб ҳам бўлмайди.

Бугун русларнинг РИА “Новости” тарқатган хабарга кўра, Сурия ўзининг Оқ денгиз соҳилидаги Тартус базасини русларнинг Қораденгиз Флотига бермоқчи экан. Суриянинг Ҳарбий Прогнозлар Маркази бошлиғи шундай дейди: “Биз Россия Қримдаги базадан чиқиб кетишига тайёрланиб, Тартусдаги базамизни рус кемаларини қабул қилишга ҳозирлаган эдик. Ўйлайманки, охир-оқибатда Қораденгиз базаси бизда жойлашади.” Шундай бўлса, Қораденгиз Флоти (ҚДФ) Оқденгиз Флотига (ОДФ) айланади.

АҚШ Исроилни тўла қўллаб-қувватлар экан, Ельцин замонида етарлича нейтрал бўлишга ҳаракат қилган Россия арабларни қўллаб-қувватлаш йўлига қайтадан ўтмоқда. Демак, биринчи совуқ урушнинг давоми сифатида иккинчи совуқ урушнинг бошланишига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Биринчи совуқ уруш каби, иккинчиси ҳам дунёни икки қутбга бўлади. Ҳозирча иккиёқламчилик сиёсати олиб бораётган Хитой ҳам, ё у ёқли ё бу ёқлик бўлишга мажбур. Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон олдида ҳам айни шу дилемма ўртага чиқиши эса, ўз-ўзидан маълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону